2014 йилнинг 9 ойида “Ўзбекэнерго” компанияси томонидан истеъмолчиларга 32,9 млрд. кВт-соат электр энергия етказиб берилди
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг январ-сентябрида “Ўзбекэнерго” давлат акционерлик компанияси корхоналари истеъмолчиларга 32,9 млрд. кВт-соат электр энергия етказиб беришни таъминладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания ахборот хизмати маълумотларига кўра, ушбу муддат давомида 5,7 млн. Гкал миқдорда иссиқлик энергияси етказиб берилган, маҳсулотлар ва хизматлар экспорти прогнозга нисбатан 100% миқдорда бажарилган, компания корхоналарида маҳаллий хом-ашё асосида локализациялашган маҳсулотлар ишлаб чиқариш 106,7% қилиб бажарилган.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг 2014 йилги Ивестиция дастури доирасида 28 йирик лойиҳа амалга оширилмоқда, шундан жорий йилда 6 объект қурилмоқда. Улар орасида “Жиззах” ЭИҲда барпо этилган “Quyosh Issiqlik Energiyasi” ҚК, Толлимаржон ИЭСдаги икки буғгаз қурилмаларини барпо этиш, Тошкент ИЭСда яна бир буғгаз қурилмаси, Тахиатош ИЭСдаги икки буғгаз қурилмаларини қуриш, Ангрен ИЭС энергоблокини қуриш, Ангрен-Поп темир йўл линиясида тортувчи кучга эга нимстанцияларни ташқи электр энергияси билан таъминлаш кабилар бор.