2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга киритилган хорижий инвестицияалр ҳажми 19% кўпайди

Дата: 12:11, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда $10 млрд миқдорда инвестициялар ўзлаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг $2,1 млрддан ошиғи ёки 20,7%ни хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилди, уларнинг ҳажми ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 19% кўпайди. Шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар $1,7 млрдга ошиб, 22,3%га ўсди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Умуман, январ-сентябр ойларида мамлакатда умумий қиймати $875,7 млнлик 105 йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: