2014 йилнинг биринчи чорагида ишбилармонлик фаоллиги индекси сўнгги уч йил ичида энг кўп ўсиш кўрсатди

Дата: 14:41, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида раҳбарлар орасида сўровга асосланган Ўзбекистон ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ ) 25,5 даражага тенг бўлди. Бу, 2011 йилнинг биринчи чорагидан бери энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги.
ИФИ ўсишининг асосий омиллари товар ва хизматларга бўлган юқори талаб, шунингдек, ишбилармонлик муҳитининг яхшиланганлигидир, деб қайд этилди Тошкентда 6 май куни Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази ва БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес форуми” лойиҳаси томонидан ўтказилган брифингда.
Эслатиб ўтамизки, ишбилармонлик фаоллиги индекси ҳар чоракда 6 иқтисодиёт тармоқларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, хизматлар соҳаси) фаолият юритувчи Ўзбекистондаги 700 корхона раҳбарлари (ҳар бир вилоятдан 50тадан) орасида ўтказиладиган сўров асосида тузилади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: