2014 йилнинг биринчи чорагида “Маҳалла” хайрия жамғармаси 1,48 млрд сўмни ўзлаштирди

Дата: 20:12, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида “Маҳалла” хайрия жамғармаси ўз тадбирлари режаси ва “Соғлом бола йили” давлат дастуридаги вазифаларни бажаришга 1,48 млрд сўм сарфлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жамғармадан хабар беришларича, йил бошидан бери 16 фуқаролар йиғинларининг бинолари реконструкция қилинган, яна еттита йиғин биносини қуришга 528 млн сўм йўналтирилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож 700дан зиёд ёш оила тегишли рўйхатга киритилган. Уларга тўйларни ўтказишда ёрдам берилади ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Бунга жамғарма ҳисобидан 1 млрд сўм ажратилади.
Бундан ташқари, 25,7 минг оилага 175,4 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Шу билан бирга жамғарма 80 фуқаролар йиғинларини компьютерлар, 15 йиғинни принтерлар, 83 йиғинни мебель билан таъминлаган.
Жамғарма томонидан маҳаллалар ҳудудлари, замонавий спорт майдончаларини қуриш иши давом эттирилмоқда. Бу ишларга жами 2 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: