2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 60 хорижий грантларни жалб қилди
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон қиймати $47,4 млнлик 60 хорижий грантларни жалб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Энг кўп грантлар “Таълим ва ишчилар малакасини ошириш, ўргатиш, малака ошириш, компьютер техникасини сотиб олиш ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш” йўналишига жалб этилди. Ушбу йналишда қиймати $21,4 млнлик 15 грант қайд қилинган. Жалб қилинган грантлар миқдори бўйича биринчи учликка яна соғлиқни сақлаш (қиймати $12,4 млнлик 18 грант) ва давлат хизмати органларининг моддий-техник базасини жиҳозлаш ва уларни институционал жиҳатддан ривожлантириш (қиймати $6,4 млнлик 7 грант ) йўналишлари кирди, - деб қайд этишди мамлакат Молия вазирлиги матбуот хизматида.