2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон давлат бюджети профицит билан бажарилди

Дата: 12:26, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон давлат бюджети 59 млрд сўм ёки Ялпи ички маҳсулотнинг 0,3% миқдорида профицит билан бажарилди. Бюджет даромадлари 6,646 трлн сўмни, ҳаражатлари эса 6,589 трлн сўмни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 4 июндаги 2014 йилнинг биринчи чорагида мамлакат давлат бюджетининг бажарилишига доир ҳукумат ҳисоботини кўриб чиқишга бағишланган мажлисида эълон қилинди.
Хусусан, ҳукумат ҳисоботига мувофиқ, ижтимоий соҳа ҳаражатлари давлат бюджети умумий ҳаражатларининг 58,5% ташкил қилди, айни пайтда аҳолининг реал даромадлари 12,8% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: