2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ҳудудларида 19 янги пассажир маршрутлари очилди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ҳудудларида 19 янги пассажир маршрутлари очилди. Уларда 24 автобус, 15 микроавтобус ва 30 “Дамас” автомобиллари ишламоқда. Ушбу маълумотлар Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎАДТА) томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎАДТАдан хабар қилишларича, бунинг учун 27 очиқ тендер ўтказилган, унинг натижалари бўйича 225 пассажир маршрутлари тақсимланган. Булар орасида 40 шаҳар ичи, 157 шаҳар атрофи, 17 шаҳарлараро–вилоят ичи, шунингдек, 11 шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлари мавжуд.
Йўловчи ташувчилар томонидан лизинг асосида Самарқандда ишлаб чиқарилган “Исузу” маркали 99 автобуслар сотиб олинган. Улардан 82таси Фарғона водийсига, 13таси пойтахт ҳудудига ва 4таси Навоийга жўнатилган. Янги автобуслар шаҳар ва шаҳар атрофи линияларида ишламоқда.