2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 146,4 млрд сўмлик полиграфия маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Дата: 12:40, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон полиграфия саноати корхоналари умумий қиймати 146,1 млрд сўмлик ($64,18 млн) маҳсулотлар ишлаб чиқарди, бу ўтган йилнинг шу давридагига солиштирганда 114,8% ташкил этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига асосганган ҳолда. Бундан ташқари, тармоқ йирик корхоналари журналлар ва даврий нашрлар ишлаб чиқариш ҳажмини 17,9%, китоб, карта, гидрографик схемалар ишлаб чиқаришни 20,8%, офис журналлари ва ишбилармонлик китобчалари чиқаришни – 18,6 %, реклама маҳсулотлари чиқаришни 3 бараварга кўпайтирди.
Шу билан бирга турли хилдаги қоғоз маҳсулотлари, матбаада ишлатиладиган ҳар хил картон турлари ишлаб чиқариш 10% ошди, ёрлиқ ва этикеткалар ва картон чиқариш эса 4,5 марта кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: