2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 231 бўш иш ўринлари ярмарка ўтказилди

Дата: 19:32, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 231 бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди. Улар доирасида иш қидираётганларга 11,3 мингдан ошиқ иш йўлланмалари берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда келтирилди. Мажлисда қайд этилишича, 2014 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, 501,4 минг нафар коллеж битирувчисидан 439,2 мингтасининг (87,6%) бандлиги таъминланган. 12,7 минг нафар битирувчини ишга жойлаштириш чоралари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бадлигини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятида биринчи чоракда 15,204 мингта иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 15,933 мингта (104,8%) иш ўрни яратилган. Йиллик режа эса 66,1 мингта янги иш жойига тенг бўлган.
Бухоро вилоятида январ-март ойларида юқоридаги вазифа бўйича прогноз кўрсаткичи 16,96 минг бўлгани ҳолда 18,415 минг янги иш ўринлари яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: