2014 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон машинасозлик саноати 17,1% ўсди

Дата: 09:34, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон машинасозлик саноати 6916,2 млрд сўмлик маҳсулот чиқарди ва 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 17,1% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида қўмита ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.
     Тармоқнинг республика саноати умумий ҳажмидаги улуши 20% ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг муқобил муддатидагига қараганда 1,6 фоизга кўп демакдир.
     2013 йилнинг январ-июнига солиштирганда автобуслар ишлаб чиқариш 24,7%, юк автомобиллари ишлаб чиқариш 18,9%, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш (махсусларидан ташқари) 6,3% кўпайди. Шу жумладан, “Каптива” автомобиллари ишлаб чиқариш 2,8 бараварга, “Малибу” моделини ишлаб чиқариш 1,8 бараварга, “Кобальт” автомобилини ишлаб чиқариш эса 9,7% ошди.
     Жорий йилда ўзлаштирилган “Жентра” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам кўпайтирилмоқда (27 минг донагача). Шунингдек, “Орландо” моделини (563 дона) чиқариш ҳам оширилади, дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: