2014 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 бараварга пасайди

Дата: 16:03, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 бараварга пасайиб, $177,4 млнни ташкил қилди (2013 йилнинг муқобил даврида - $320,18 млн), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар туркман элчиси Шири Шириев томонидан Тошкентдаги Туркманистон элчихонасида ўтказилган ҳамда халқаро транспорт ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган брифинг доирасида маълум қилинди.

Брифинг доирасида туркман элчиси халқаро транспорт ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: