2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон қора металлургияси 10,3% ўсди

Дата: 09:35, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон қора металлургияси 838,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва 2013 йилнинг биринчи ярим йиллигига қараганда 10,3% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига асосланган ҳолда.

     Ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда тармоқнинг йирик корхоналари томонидан мустаҳкам пўлатдан симлар ва ўқлар ишлаб чиқариш 7,5%, нефт ва газ саноатида ишлатиладиган доира шаклидаги пўлат қувурлар ишлаб чиқариш 26,5%, тобланган пўлатдан махсус профиллар ишлаб чиқариш 29,5% кўпайтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: