2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Қозоғистонга 64,4 минг тонна ўғитлар экспорт қилди

Дата: 14:05, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Қозоғистонга 64,4 минг тонна минерал ва кимёвий ўғитлар экспорт қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Божхона назорати қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан амалдаги нархларда умумий қиймати 995,3 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу, 2013 йилнинг шу давридагига қараганда 3,6% кўп демакдир.

Хусусан, минерал ўғитларнинг ўзидан кўсатилган муддатда республикада 589,68 минг тонна ишлаб чиқарилган.

$1 = 2351,84 сумов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: