2014 йилнинг биринчи ярмида Қорақалпоғистонда 417 км атрофида магистрал ва хўжаликлараро каналлар ётқизилди

Дата: 18:06, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июлида Қорақалпоғистон Республикасида 417 км атрофида магистрал ва хўжаликлараро каналлар ётқизилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи-Амударё ҳавзаси ирригация тармоқлари бошқармасидан хабар қилишларича,

168 гидротехник иншоот ва 115 сув ўлчаш постларида жорий таъмир амалга оширилган. Шунингдек, республикада фермер хўжаликларининг 2,5 минг кмдан ошиқ ички суғориш тизимлари тозаланди.

Бундан ташқари, 2014 йилда етти ирригация объектларини реконструкция қилишга 12,4 млрд сўм ажратилди. Бугунгача шундан 8 млрд сўми ўзлаштирилди, узунлиги 2,5 км каналлар, 52 сув ўтказиш қурилмаси реконструкция қилинди.

$1 = 2367,40 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: