2014 йилнинг биринчи ярмида Тошкент вилоятида қиймати $45 млнлик 30 ортиқ лойиҳа амалга оширилди
Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – “2013-2015 йилларда ҳудуд саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури” доирасида 2014 йилнинг биринчи ярмида Тошкент вилоятида қиймати $45 млнлик 30 ортиқ лойиҳа амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, бу орқали $33 млн хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. “Ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастури” доирасида 32,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Умуман, ушбу муддатда Тошкент вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиши 7% ташкил қилди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 6,8% ошди.
Эслатиб ўтамизки, ушбу ҳудудда “Максам-Чирчиқ” ва “Аммофос-Максам”, “Олмалик тоғ-металлургия комбинати” ОАЖ, “Ўзбек металлургия комбинати” каби йирик саноат корхоналари жойлашган.