2014 йилнинг биринчи ярмида ўзбек полиграфия саноати 10% ўсди

Дата: 09:26, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон полиграфия саноати 341,3 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 10% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.
     Китоб-журнал маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2013 йилнинг биринчи ярим йилига қараганда 33,7% ошган, шу жумладан, савдо-реклама каталоглари, безакли босма маҳсуотлар, афиша ва бошқа шу каби маҳсулотлар чиқариш 2,5 бараварга, китоблар, босма хариталар, чертеж ва суратлар, почта откриткалари чиқариш 36,9 %, ҳафтасига тўрт мартадан кам чиқадиган журнал ва даврий босма нашрлар чиқариш 20,5% кўпайган.
     Бундан ташқари, дафтарлар ишлаб чиқариш 39,7%, қоғоз ва картондан ёрлиқ ва этикеткалар ишлаб чиқариш 4,7 бараварга кўпайтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: