2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон АКТ корхоналари томонидан 2013 йилнинг биринчи ярмидагига қараганда 25,4% хизматлар кўрсатилган

Дата: 11:58, 25-07-2014.

     Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 ярим йиллигида Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари корхоналари томонидан 1,93 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди. Бу, ўтган йилнинг муқобил давридагига нисбатан 25,4% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан хабар беришларича, аҳолига алоқа хизматларини кўрсатиш 1,2 трлн сўмни ташкил этган (+123,4%).
     Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 2014 йилнинг бошига нисбатан 15% ўсди ва 11,8 Гбит/с ташкил этди. Интернетга кенг полосали уланиш хизматларини кўрсатиш учун ўрнатилган умумий портлар сони 613 мингга етказилди, фойдаланилган портлар сони эса 154,6% ошди.
     Жорий йилнинг 30 июнига келиб, провайдер ва операторлар учун 1 Мбит/с тезликда халқаро интернет тармоғига уланишнинг нархи $306,04га қадар пасайтирилди ва бу пасайиш 2014 йил бошига нисбатан 2,1%, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан эса 20,3% ташкил этди.
     2014 йил ўртасига келиб, Ўзбекистон аҳолисининг рақамли телевидение сигналлари билан қамрови 43,5% етказилди.
     Бугунга келиб, миллий UZ доменида рўйхатдан ўтган доменлар сони бугунги кунда 18,2 мингдан ошди. Электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш марказлари томонидан берилган ЭРИ калитлари сертификатлари ва амалдаги калитларнинг умумий миқдори 658,7 мингни ташкил этди.
     Дастурчилар ва дастурий маҳсулотлар миллий каталогида 3 минг ортиқ дастурий маҳсулотлар, 220дан зиёд дастурчилар ва 120дан ортиқ дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхатдан ўтган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: