2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон тиббиёт саноати 12,8% ўсиш кўрсатди

Дата: 09:33, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон тиббиёт саноати 249 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва тармоқда 2013 йилнинг муқобил даврига нисбатан 12,8% ўсиш қайд этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.
     Тармоқнинг йирик саноат корхоналари ўтган йилдагидан кўра кўпроқ маҳсулот чиқардилар. Хусусан, гормон ва антибиотиклар бўлмаган дори воситалари ишлаб чиқариш 5,8%, антибиотиклар бўлган ва сотиш учун қадоқланган дори воситалари чиқариш 32,5%, провитамин, витамин ва улардан тайёрланадиган воситалар ишлаб чиқариш 2,4 бараварга кўпайди.
     Шунингдек, тиббиёт пахтаси, фармацевтик воситалар билан тўйинтирилган ёки қопланган марли ва шунга муқобил материаллар ишлаб чиқариш ҳам 2,2 бараварга ошгани қайд этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: