2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон юк ташиш ҳажмини 4,6% оширди

Дата: 11:25, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябрЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 637,4 млн тонна юк ташилдиБу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 4,6% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Юк айланмаси 40,2 млрд тонна-кмдан ошди ва 2,5% ўсдиЮк ташиш ҳажмлари бўйича 571,8 млн тонна юк билан автомобиль транспорти ҳамон етакчилик қилмоқда (4,9% ўсиш). Темир йўл транспорти билан 32,4 млн тонна юклар ташилган (4% ўсиш). Темир йўл ташишлари бўйича етакчи учликка нефт юклари (5,1 млн тонна, 15,3% пасайиш), қурилиш юклари (3,7 млн тонна, 11,8% ўсиш), цемент (2,5 млн тонна, 1,8% ўсишкирди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Бундан ташқари, ҳаво транспорти ёрдамида 10,7 минг тонна юк ташилган бўлиб, бу 2013 йил январ-июндагидан 8,3% кўп.

Янгилик билан ўртоқлашиш: