2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 10,186 трлн сўмлик пулли хизматлар кўрсатилди

Дата: 11:52, 16-09-2014.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 10,186 трлн сўмлик пулли хизматлар кўрсатилди. Бу, 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 9,7% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, аҳолига кўрсатилган пулли хизматларнинг асосий қисми (61,5%) иқтисодиёт расмий тармоғи томонидан кўрсатилган бўлиб, унинг миқдори 6,246 трлн суни ташкил этган (+6,6%). Якка тадбиркорлар томонидан кўрсатилган пулли хизматлар умумий ҳажмининг 38,5% ёки 3,921 трлн сўмини (+15%) ташкил қилган.

$1 = 2359,56 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: