2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 107,8 минг никоҳга 14,4 минг ажралиш тўғри келди
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда рўйхатга олинган 107,8 минг никоҳга 14,4 минг ажралиш тўғри келган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ОАВ хабарига асосланган ҳолда.
Расмий статистикага кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 250 минг атрофида янги оила рўйхатга олинади.
“Оила даврасида” газетаси Республика аёллар қўмитаси раиси Элмира Боситхановага асосланиб хабар қилишича, ажралишларнинг сезиларли қисми қурилганига бир ярим йилдан ошиқ бўлмаган никоҳлар ҳиссасига тўғри келади. Одатда бундай оилаларда эр-хотинларнинг ёшлари 20-25 ёш атрофида бўлади.
Ажралиш ҳолатларининг таҳлили шуни кўрсатдики, 18% ёшларнинг бир-бирларини тушунмасликлари ҳисобига, 22% ўртада муҳаббат бўлмаганлиги ва характерлар тўғри келмаганлиги оқибатида келиб чиқмоқда. Оилаларнинг бузилишига яна бир сабаб – оилада болаларнинг туғилмаганлиги ва алкоголизм ҳамдир.
Боситханованинг сўзларига кўра, ёшлар бугунда оила қуриш ва уни бошқаришга тайёр эмас. Қизлар болаларни тарбиялашга масъулият билан ёндашмайдилар, йигитлар эса оилани боқишга қодир эмаслар.