2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 15 минг атрофида янги корхоналар ташкил этилди

Дата: 11:35, 17-07-2014.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда янгидан ташқил этилган корхоналар сони 14,8 мингни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда жами 273,3 минг юридик шахслар фаолият юритган.
Энг кўп юридик шахслар, шунингдек, энг кўп ўсиш ҳам пойтахтда қайд этилди. Бу ерда жами 50 минг юридик шахслар рўйхатга олинган бўлиб, янгидан 3,5 минг корхона очилган.
Энг кўп янги корхоналар савдо ва умумий овқатланиш соҳасида очилди – 4,2 мингта. Жами ушбу соҳадаги корхоналар сони эса 77,7 мингтага тенг.
Ўз навбатида, 2014 йилнинг 1 июлига келиб саноат корхоналарининг сони деярли 3,8 мингтага ўсиб, 46,8 мингга етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: