2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестициялар миқдори 12,8% ўсди
Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестициялар миқдори 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 12,8% ўсди ва $6,7 млрдни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич миллий валютага ўтказилганда 15,014 трлн сўмни ташкил этди (+10,8%).
Асосий капиталга киритилган инвестициялар миқдорининг ЯИМга нисбати 0,7 фоиз пунктини ташкил этиб, 24,6% тенг бўлди.
$1 = 2359,56 сўм.