2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда чиқарилган акциялар ҳажми 2013 йилнинг ана шу давридагига қараганда 50%дан зиёд кўп

Дата: 10:33, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда чиқарилган акциялар ҳажми 2013 йилнинг ана шу давридагига қараганда ярим баравардан кўра кўп, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайтида жойлаштирилган.
“2014 йилдаги акциялар эмиссияси ҳажми 2013 йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичдан 50,5% (ёки 584,7 млрд сўмга) кўп”, дейилади хабарда.
Жами 2014 йилда Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалар томонидан акционерлик жамиятларининг қиймати 1,74 трлн сўмлик (номинал қиймати бўйича) 59 эмиссияси, шунингдек ҳажми 10 млрд сўмлик бир корпоратив облигациялар эмиссияси рўйхатга олинди.
Хусусан, жорий йилинг II чорагида “Ўзавтосаноат” АК 216,8 млрд сўмлик, “Савдогар” АТБ 8 млрд сўмлик ва “Тошкент механика заводи” АЖ 7,9 млрд сўмлик қўшимча акциялари эмиссияси рўйхатга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: