2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда иш билан банд бўлган аҳоли сони 2,5% ўсди

Дата: 14:01, 16-09-2014.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 12,71 млн кишини ташкил қилди ва 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 2,5% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Транстпорт ва алоқа соҳасида (+3,9%), қишлоқ ва ўрмон хўжалигида (+3,9%), уй-жой- коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатишнинг ишлаб чиқариш бўлмаган соҳаларида (+3,7%), савдо, умумий овқатланиш, савдо-сотиқ ва тайёрлов (+3,6%), қурилиш (+3,4%) соҳаларида банд бўлганлар сони ўсаётганлиги кузатилмоқда”, - деб таъкидлашди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: