2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда оламдан ўтган ҳар 10 кишидан 6таси қон айланиш тизими касалликларидан вафот этган
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда оламдан ўтган ҳар 10 кишидан 6таси қон айланиш тизими касалликларидан вафот этган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабарида эълон қилинди.
“Умумий ўлим ҳолатлари таркибининг 60,8 фоизи қон айланиш тизими касалликлари, 7,4 фоизи турли ўсимталар, 5,5 фоизи овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, 5,1 фоизи бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатланишлар ҳисобига тўғри келмоқда”, дейилади хабарда.