2014 йилнинг иккинчи чорагида жисмоний шахслар томонидан Россиядан Ўзбекистонга $1,6 млрддан зиёд маблағ ўтказилган

Дата: 14:46, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг иккинчи чорагида жисмоний шахслар томонидан Россиядан Ўзбекистонга $1,647 млрд маблағ ўтказилган бўлиб, бу МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумот РФ марказий банкининг резидент бўлган ва резидент бўлмаган жисмоний шахслар томонидан нақдсиз чегаралар оша операциялари, шу жумладан, кредит ташкилотлари томонидан ҳисоб рақами очилиб ва очилмасдан, пул ўтказмалари тизимлари, почта алоқаси орқали ўтказилган маблағларга оид ахборотида эълон қилинди.

Маълумотга мувофиқ, энг кўп маблағлар Россиядан Швейцарияга ($1,429 млрд), АҚШга, Британия, Хитой ва Испанияга ($581 млн) жўнатилган.

МДҲ мамлакатлари орасида энг кўп маблағлар Ўзбекистон ($1,647 млрд), Тожикистон, Украина, Қирғизистон ва Арманистонга ($395 млн) жўнатилган.

Бир трансакция билан энг кўп суммалар Монако (ўртача $306,555 минг), МДҲ бўйича Озарбайжонга (ўртача $675) жўнатилган, дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: