2014 йилнинг ўтган даврида ўзбек банклари бизнесни қўллаб-қувватлашга 6,3 трлн сўм ажратдилар

Дата: 14:51, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ - 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида ўзбек тижорат банклари томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар миқдори 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 1,3 бараварга ўсди ва 6,3 трлн сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайтида жойлаштирилган.

Айни пайтда юқорида келтирилган маблағнинг 1,3 трлн сўми микрокредитлар бўлиб, уларнинг миқдори 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 1,3 бараварга ошди.

Хусусан, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга 2,3 трлн сўм кредитлар ажратилган. Кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга 879 млрд сўмлик кредит маблағлари берилди. Аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш ишларига эса 660 млрд сўм кредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, коллеж битирувчиларининг бизнес-лойиҳаларини молиялаштиришга 124,2 млрд сўмлик маблағлар берилди, дейилади маълумотда.

$1=2367,4 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: