2014 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 2013 йилнинг шу даври билан солиштирганда 10% озайди

Дата: 10:04, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг бошидан июн ойи охиригача ўтган вақт давомида Ўзбекистонда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 2013 йилнинг шу даврига қараганда 10% камайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ИИВ маълумотларига кўра, умуман мамлакатда қайд этилган барча ЙТҲ сони ҳам ўтган йилдагига қараганда 2,2% озайган.
Статистикага кўра, Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган ЙТҲ пиёдаларни босиб кетиш (умумий сондан 67,6%) ҳисобланади. Автотранспортларнинг бир-бирига урилиши эса бундан 21,4% ёки уч баравар кам учрайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: