2014 йилнинг январ-июнида Ўзбекистонда давлат активларини сотишдан 26 млрд сўм олинди
Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳажми 26 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп тушумлар Тошкент вилояти (34,3%), Тошкент шаҳри (30,8%), Бухоро вилояти (8,6%), Хоразм вилояти (5,3%), Самарқанд вилояти (5,1%) ва Сурхандарё вилоятларига (3,6%) тўғри келади.
Жами, биринчи ярим йилликда 86 корхона ва объект хусусийлаштирилган. Хусусан, Тошкент вилоятида 57 объект, Навоий вилоятида 6 объект, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 4дан объектлар янги эгаларини топган.
$1 = 2355,69 сўм