2014 йилнинг январ-июнида Ўзбекистонда рўйхатга олинган никоҳлар сони озайиб, ажралишлар сони ошди
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июнида Ўзбекистонда рўйхатга олинган никоҳлар сони озайиб, ажралишлар сони ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикси Давлат статистика қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.
2014 йилнинг январ-июнида Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлимлари томонидан 107,8 минг никоҳ ва 14,4 минг ажралиш қайд этилди. Натижада ҳар 1000 аҳолига 7,1 никоҳ (2013 йилнинг январ-июнида 7,3 никоҳ) ва 1,0 ажралиш тўғри келди (2013 йилинг январ-июнида 0,7 ажралиш), дейилади қўмита хабарида.