2014 йилнинг январь-мартида Бухоро вилоятида 18,4 минг янги иш ўрни яратилди

Дата: 18:41, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг уч ойида Бухоро вилоятида 18,4 минг янги иш ўринлари яратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бунга янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳисобига эришилди.
Одам савдосига қарши кураш бўйича вилоят муассасалараро комиссия маълумотларига кўра, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича туман ва шаҳар бўлимлари 4,2 минг кишига ишга йўлланма беришган, меҳнат ярмаркалари доирасида эса 2,8 минг киши ўзига янги иш топди.
Ишга жойлашганларнинг кўпчилиги – ёшлар ва аёллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: