2014 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми $2,2 млрдни ташкил қилди

Дата: 11:28, 17-07-2014.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 5 ойида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси $2,2 млрдни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича бўлинмасининг мажлисида хабар қилди.
Бундан илгари биз 2013 йилдаги ўзаро савдо ҳажми 2012 йилдагига қараганда 55% ўсиб, $5,2 млрддан ошгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бугунда Ўзбекистонда 482 ўзбек-хитой қўшма корхоналари, хитойнинг 70 компанияси ваколатхоналари фаолият юритмоқда.
Мажлисда томонлар нефтегаз, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш матераллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик каби соҳалардаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: