2014 йилнинг январ-майида ўзбек тижорат банклари тадбиркорларнинг 2,308 минг лойиҳасига 146,2 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратди

Дата: 12:02, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-майида ўзбек тижорат банклари тадбиркорларнинг 2,308 минг лойиҳасига 146,2 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан ташқари, коллеж ва академик лицейлар битирувчиларига яна 6,6 млрд сўм кредитлар ажратиш режалаштирилган.
Бугунга қадар тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 368 ўқув семинари, бизнес-форум, конференция, тренинг ва “доира суҳбатлари” ўтказилди.
Уларда йил бошидан бери 14 минг тадбиркор, шу жумладан 1,7 минг Қорақалпоғистонлик ишбилармонлар иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: