2014 йилнинг январ-ноябрида Ўзбекистонда 930 мингдан зиёд янги иш жойлари яратилди
Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 2014 йилнинг январ-ноябрида Ўзбекистонда 930 мингдан зиёд янги иш жойлари яратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бундан 341,6 минг иш ўринлари кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳисобига ташкил қилинди. Энг кўп иш жойлари Самарқанд (88,7 минг), Фарғона (86,6 минг), Қашқадарё (83 минг), Тошкент вилоятларида (82,7 минг) ва Тошкент шаҳрида (85,9 минг) ташкил қилинди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.


