2015-2020 йилларда Ўзбекистон саноатнинг ривожига $50 млрдгача маблағ йўналтириши мумкин
Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2020 йилларда саноат тармоқларини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Хўжаевнинг Тошкентдаги инвестицион-молия форумидаги баёнотига асосланган ҳолда.
“Ўрта муддатда саноатни ривожлантириш дастури вазирлик мутахассилари иштирокида тайёрланмоқда, у Ўзбекистон иқтисодиётида саноат улушини сезиларли даражада таркибий ўстиришни кўзда тутади”, - деди Хўжаев. Лекин у дастурнинг қиймати ва мўлжалли кўрсаткичларини очиқламади.
Иқтисодиёт вазирлигидаги манбанинг баҳоларига кўра, дастурнинг қиймати $50 млрдгачани ташкил этиши мумкин. Уни амалга ошириш ЯИМ саноатнинг улушини 2013 йилдаги 24,2%дан 35%гача чиқаришга имкон беради.
Эслатиб ўтамизки, 2011 йилда республика саноатини ривожлантиришнинг 2015 йил охиригача бўлган дастури тасдиқланган эди. У қиймати $30 млрддан ошиқ бўлган 260 лойиҳани амалга оширишни кўзда тутади. Беш йил ичида саноатнинг ЯИМдаги улушини 23,9%дан 28%гача, умумсаноатда тайёр маҳсулотлар улушини 50,6%дан 61,2%гача, экспорт умумий ҳажмида саноат маҳсулоти улушини 51,1%дан 71,8%гача олиб чиқиш режалаштирилган эди.


