2015-2020 йилларда “Ўзпахтасаноат” ассоциациясининг 50 корхонасида реконструкция ўтказилади

Дата: 22:44, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 2015-2020 йилларда годах “Ўзпахтасаноат” ассоциациясининг 50 корхонасида реконструкцияўтказилади. Бу пахта қайта ишлаш ҳажмларини йилига 1,4 млн тоннагача етказишга имкон беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ассоциациядан хабар қилишрларича, Манғит, Музрабод ва Богот пахта тозалаш заводларида технологиялар янгиланаи.

Ассоциация Халқаро тараққиёт ассоциацияси билан биргаликда энергия самарадорлиги бўйича янги лойиҳани амалга оширмоқда. Унинг доирасида қўшимча 1,2 минг қуёш батареялари сотиб олинди. Батареялардан корхоналарни ёритишда фойдаланилмоқда. Натижада бир завод йилига 430 минг киловатта электроэнергия тежамоқда.

Электроэнергияни тежаш бўйича кўрилган кўламли чоралар, технологияларни янгилаш натижасида бир тонна пахта толасини қайта ишлаш учун кетадиган энергия сарфи 25-27% озайди.

Тармоқ корхоналарини модернизация қилиш маҳсулотсифати ошишига ҳам кўмаклашмоқда. Агар 2013 йилда пахта сифати95,1% ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 97,1% етди. “Олий” навга топширилган пахта улуши 14,8% кўпайди.

Бундан ташқари, уруғчилик цехларида замонавий технологияларни қўллаш орқали уруғлик харажатларининг ҳар гектарига20-30% қисқаришига йилига 50-60 минг тонна уруғлик тежалишигиа имкон берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: