2015 охирига қадар Ўзбекистонда таксометрлар ишлаб чиқарила бошлайди

Дата: 16:26, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 2015 охирига қадар Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидаги “MARS Electronics” МЧЖ назорат-касса аппаратлари ва таксометрлар ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдо-саноат палатасидан хабар қилишларича, ушбу корхона ёнғинга қарши қурилмалар ва электрон қўриқлаш ускуналари чиқаришга ихтисослашган. Олдин фақат хориждан ушбу қурилмаларни олиб келиб, уни Ўзбекистонда сотиш ва ўрнатиш билан шуғулланган “MARS Electronics” 2013 йилдан бошлаб уни ишлаб чиқаришга ўтди.

Корхона томонидан Сурхандарё вилояти ва Тошкентда филиаллар очилди. Йил бошидан бери 4,3 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилиб, хизматлар кўрсатилди.

Чиқарилаётган ускуналарни замонавий маълумотлар узатиш технологияларига тўғридан-тўғри узлаш мумкин. Шу билан бирга, шу каби қурилмалар ёрдамида юзлаб километрлар олисда жойлашган объект ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш мумкин.

Янги линия ишга туширилганидан кейин яна 50 иш жойи яратилади.

$1 = 2605,83 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: