2015 йил 1 январдан Қирғизистонда электроэнергияга янги тарифлар жорий этилмоқда

Дата: 16:55, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан Қирғизистонда электроэнергияга янги тарифлар жорий этилмоқда, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Биз янги тарифлар ва янги ёндашувларни муҳокама қилиш учун сайтда эълон қилдик, ва, олдинда қийин қиш турганлигидан келиб чиққан ҳолда электр қувватини импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Янги тарифлар 2015 йил 1 январдан жорий этилмоқда, декабр охирига қадар эса эски шартлар асосида ишлаймиз”, - деди Т.Сарпашев.

Унинг сўзларига кўра, пойтахт туманлараро судининг қарорига қарамасдан қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Маълумот ўрнида, ҳукумат электр қуввати ва иссиқлик қувватига янги тарифлар таклиф қилди. Унга кўра, қирғизистонликларга ҳар ойда 700 кВтс лимит берилади ва унга 70 тийиндан ҳақ тўланади. Бундан ошиқ ишлатилган электроэнергия учун 1,2 қирғиз сўмидан тўланади. Ҳозирда 1 кВтс уч фазали электр токи учун 1,2 қирғиз сўми, қолган истеъмолчилар эса 70 тийиндан ҳақ тўлайдилар”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: