2015 йил 1 январдан Ўзбекистонда мулк суғуртаси бўйича имтиёзлар бекор қилинади

Дата: 12:26, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан Ўзбекистонда мулк суғуртаси бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Солиқ кодексининг 145 моддаси 33 банди ва 179 моддаси 28 бандига бунга доир тегишли ўзгартишлар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, “2015 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунининг жорий йил 4 декабрдан бошлаб кучга кириши бунга асос бўлди.

Ўзгартишлар юридик шахслар томонидан жисмоний шахслар фойдасига тўланиб, бошқа харажатлар таркибидан чиқариб ташланадиган мулкни суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотларининг (бадалларининг) имтиёзлар рўйхатидан чиқарилиши билан боғлиқ.

Шунингдек, юридик шахслар томонидан мулкни суғурта қилиш бўйича харажатлар жисмоний шахсларнинг даромадлари деб қаралади. Бунга доир ўзгартишлар ҳам Солиқ кодексига киритилди.

Қонуннинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Миллий қонунчилиги базасида танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: