2015 йил биринчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар почта орқали жарималар ола бошлайдилар
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар “стоп линиясини” қизил чизиққа кесиб ўтганлик, хавфсизлик камарларини тақмасдан машина ҳайдаш, пиёдага йўл бермаганлик кабилар учун почта орқали жарималар ола бошлайдилар. Бу тўғрисида Norma.uz сайтидаги “ЙҲҚ бузилишларини видеофиксация қилиш қандай ишлайди” номли таҳлилий мақоласида маълум қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Юқоридаги қоидабузарликлар 160 автоматик йўл мажмуалари орқали кузатиб борилади. Ушбу мажмуа таркибига кечаю-кундуз синхрон ишловчи светофорлар ва видеокамераларни ўз ичига олади. Видеокузатув камералари автомобиль тезлиги, унинг йўл белги рақами ва қизил чизиққа ўтган жойни қайд этади. Камерадан олинган маълумот бутун шаҳар бўйича транспорт ҳаракатини тартибга солувчи бошқарув пунктига йўлланади.
Йўл хизматига АКТ технологияларини жорий этиш ЙПХ ходимларини янада долзарброқ бўлган йўналишларга йўллашга, шунингдек, инспекторлар ва ҳайдовчилар ўртасида йўлдаги вазиятни турлича тушуниш, ЙҲҚ риоя этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларни бартараф этишга хизмат қилади, деб таъкидланади мақолада.


