2015 йил бошида Тошкентда илк маротаба хакатон тадбири ўтказилади

Дата: 16:55, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 3-4 январида Тошкентда Ўзбекистон тарихида илк маротаба хакатон тадбири ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилотчиларнинг Facebook тармоғидаги саҳифасидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, илк тадбирнинг асосий мавзулари мобил иловаларни ишлаб чиқиш, Arduino микроконтроллерлари, Raspberry Pi, шунингдек, Oculus Rift қўшимча реаллик шлеми (кенг кўриш қамровига эга бўлган виртуал реаллик шлеми) учун дастурлар яратиш кабилар бўлади.

Википедия маълумотларига кўра, хакатон – турли дастурлаш йўналишлари мутахассислари биргаликда маълум бир муаммони ҳал қилиш устида ишлайдиган тадбирдир. Одатда хакатонлар бир кундан бир ҳафтагача давом этади. Ҳар бир хакатон маълум бир соҳа, масалан, дастурлаш тили, операцион тизим, илова, дастурий таъминот интерфейсига (API) ихтисослашган бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: