2015 йил бошидан бери Ўзбекистонда 1,4 трлн сўмлик акциялар чиқарилди

Дата: 10:09, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Хусусийлаштириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ялпи қиймати 1,4 трлн сўмлик 94 акция эмиссияларни рўйхатга олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказ маълумотларига кўра, 2014 йилнинг биринчи чораги билан солиштирганда эмиссиялар сони 2,5 бараварга, чиқарилган акциялар сони 12 бараварга ошган.

Акционерлик жамияти ташкил этилганда чиқариладиган бирламчи эмиссияларнинг умумий ҳажми 160,6 млрд сўмни, қўшимча эмиссиялар миқдори 83,9 млрд сўмни ташкил этди.

2015 йилнинг 1 апрели ҳолатига келиб барча компанияларнинг амалдаги акциялари номинал қиймати 12,9 трлн сўмни ташкил қилиб, бу 2014 йилнинг 1 чорагидагига қараганда 1,63 трлн сўм кўпдир.

Шунингдек, муомалада умумий қиймати 357,5 млрд сўмлик 53 эмиссия корпоратив облигациялар ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: