2015 йил бошидан бери Ўзбекистонда 4,8 трлн сўмлик акциялар чиқарилди

Дата: 12:44, 15-07-2015.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ –2015 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан умумий қиймати 4,8 трлн сўмлик 173 бирламчи ва қўшимча акциялар эмиссиялари рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бирламчи акциялар ҳажми пул ҳисобида 160,6 млрд сўмни, қўшимча чиқарилган акциялар 268,6 млрд сўмни ташкил этиб, бундан 48,1 млрд сўми очиқ обуна, 220,5 млрд сўми ёпиқ обуна шаклидаги акциялардир. Янги эмисиялар миқдори 4,35 трлн сўмга тенг бўлиб, бундан бўлиниш амалга оширилиши муносабати билан 3,5 трлн сўмлик, номинали оширилиши муносабати билан 0,8 трлн сўмлик акциялар чиқарилди.

$1=2565,29 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: