2015 йил июнда Тошкентда ШҲТ навбатдаги саммити бўлиб ўтади

Дата: 16:02, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 23-24 июнда Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФ раҳбари сайтидаги маълумотга мувофиқ, бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда 2016 йил январгача ШҲТнинг бош котиби вазифасини бажариб келган Дмитрий Мезенцев маълум қилган.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил январдан бошлаб ШҲТ бош котиби вазифасини Тожикистон вакили Рашид Алимов бажаришга киришди. Шунингдек, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор таркиби ижроя қўмитасининг янги раҳбари эса Евгений Сисоев бўлди.

Маълумки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тотонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. ШҲТнинг 2015 йил 9-10 июлда Уфа (Россия) шаҳридаги саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш, Беларусь Республикаси, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи, Арманистон, Озарбайжон, Камбожа ва Непалга мулоқот бўйича ҳамкор мақоми бериш бўйича ҳаракатлар бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: