2015 йил охирида Ўзбекистонда шиша толасидан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – 2015 йил охирида “Уз-Корам” ҚК Ўзбекистонда шиша толасидан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Аввалбошда ушбу маҳсулотларнинг катта қисми Gentra автомобилини ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида корхонада Gentra ўриндиқлари учун турли деталларни чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилади”, - деб таъкидлашди “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматида.
Ҳозирги пайтда “Уз-Корам” корхонасининг қуввати йилига 230 минг комплект бамперлар, инструментал панел ва бўялган эшик обшивкалари ишлаб чиқаришга етади.


