2015 йил охирига қадар Тошкент вилоятида 356 инвестлойиҳа амалга оширилади

Дата: 10:24, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар Тошкент вилоятида 356 инвестлойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аввалбошда 2015 йил сўнггига қадар умумий қиймати $2,2 млрд. бўлган 302 инвестицион лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган эди. Лекин инвесторлар билан фаол ишлаш, уларга берилган қўшимча имтиёз ва енгилликлар бу режаларга сезиларли ўзгартишлар киритди. Эндиликда умумий қиймати $2,3 млрд. бўлган 356 инвестицион лойиҳа амалга оширилади”, – деб таъкидлашди Тошкент вилоти ҳокимияти матбуот хизматида.

Жалб этилаётган $2,3 млрд. инвестицияларнинг $691,5 миллиони тўғридан-тўғри сармоялардир. Уларнинг ҳисобига 2015 йилда вилоятди саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 8,8 трлн сўмдан ошади. Натижада қўшимча 13 минг иш ўрни яратилади.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: