2015 йил охирига қадар Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қиймати $66 млнлик 27 лойиҳа амалга оширилади

Дата: 13:40, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – 2013-2015 йилларда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қиймати $66 млнлик 27 лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Тошкент вилояти Саноат салоҳиятини ошириш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Юқоридаги 27 лойиҳадан 17 таси 2013 йилда амалга оширилган бўлиб, бу 500 атрофида кишини иш билан таъминлашга имкон берди.

Яна 7 лойиҳа жорий йилда бошланди. Улар орасида “Uz Germed pharm” ҚК (фармацевтика), “Textile tehnology group” (текстиль ускуналар) ҚК, “Металл инвест” МЧЖ (металл конструкциялар ишлаб чиқариш), “Ихтиёр қурилиш файз” МЧЖ (керамик ғишт ишлаб чиқариш) кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: