2015 йил охирига қадар Ўзбекистонда иссиқлик изоляцияси материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 17:39, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар Тошкент вилоятидаги “Ўзметкомбинат” АЖ иссиқлик изоляцияси материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзқурилишматериаллари” АК хабар қилишларича, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг тоннани ташкил қилади, жумладан, 500 тонна минерал вата, 2,850 минг тонна намат, 6,65 минг тонна плиталар ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, “Ўзқурилишматериаллари” АК тизимида пенобетон, полистиролбетон, вермикул каби конструкцион-иссиқлик изоляцияси материаллари ҳам ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: