2015 йил охирига қадар “Ўзбекнефтегаз” маҳсулотлар локализацияси бўйича 30 лойиҳани амалга оширади

Дата: 14:44, 18-09-2015.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси олдин импорт қилинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 30 лойиҳаларни амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания техник сиёсат бўлими бош мутахассиси Санжар Бердиевга асосланган ҳолда.

“Янги қувватларни ишга тушириш натижасида йилига бу лойиҳалар ҳисобидан 87,7 млрд сўмлик тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқарилади. Биринчи ярим йил давомида ушбу йўналишда аллақачон 20 лойиҳа амалга оширилди, локализация қилинган маҳсулотнинг умумий ҳажми 28,7 млрд сўмни ташкил қилди”, – деб таъкидлади С.Бердиев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисми экспорт қилинган. Хусусан, қозоқ компанияларидан бири $25,5 минглик 128 тонна бентонит тупроқ кукуни сотиб олди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” МХК таркибига 6 шўъба компаниялари киради. Холдинг қувватлари йилига 70 млрд кубометр табиий газ ва 8 млн тонна суюқ углеводородлар қазиб олишга имкон беради.

$1 = 2610,89 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: